1. Умумий қоидалар
1.1. Ушбу ўринларда Фойдаланувчи шартномаси (кейингиси «Шартнома») SMART MARKETPLACE МЧЖ (кейинги ўринларда «Маркетплейс») ва Маркетплаcе фойдаланувчиси ўртасида тузилади ва online-bozor.uz веб-сайтидан фойдаланиш тартиби ва
шартларини белгилайди(кейингиси «Сайт»).
1.2. Ушбу Шартнома Маркетплейс томонидан исталган вақтда, ҳеч қандай махсус огоҳлантиришсиз тўлиқ ёки қисман ўзгартирилиши мумкин. Шартноманинг янги таҳрири Сайтда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.
1.3. Сайтдан фойдаланишга қатъий равишда ушбу Шартнома, Шахсий маълумотларнинг махфийлик Сиёсати ва Маркетплейснинг оммавий офертаси шартлари асосида рухсат берилади. Фойдаланувчи Шартнома қоидаларини тўлиқ қабул қилган тақдирдагина сайтдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Сайтдан Шартнома шартларидан бирини бузган ҳолда (бажармаган ҳолда) фойдаланиш тақиқланади.
2. Шартномада фойдаланиладиган асосий тушунчалар
2.1. Фойдаланувчи – ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш ва уларни амалга ошириш, ўзи учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни бажариш лаёқатига эга бўлган, Сайтда жойлаштирилган маълумотларга кириш ҳуқуқига эга. Фойдаланувчиларга ушбу Шартнома шартлари тенг равишда қўлланилади, улар сотувчи (хизмат кўрсатувчи) ёки харидорларнинг вакиллари бўлиши мумкин.
2.2. Сотувчи (Етказиб берувчи) – Маркетплейс орқали товарларни сотувчи хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар).
2.3. Харидор - балоғат ёшига этган, ўз эҳтиёжлари учун Маркетплейс орқали товарлар (хизматлар) сотиб оладиган жисмоний шахс.
2.4. Шахсий кабинет - Сайтда фойдаланувчи томонидан яратилган, товарларни (хизматлар) сотиб олиш ва жойлаштириш учун мўлжалланган махсус саҳифа
3. Шартноманинг предмети
3.1. Шартноманинг предмети – Маркетплейс ва Фойдаланувчи ўртасидаги Сайтга киришни таъминлашдан келиб чиқадиган муносабатлар бўлиб, Сайтдан фойдаланиш қоидалари ва шартларини тартибга солади.
3.2. Фойдаланувчи Сайтдан фойдаланишдан олдин Шартнома билан тўлиқ танишиши шарт. Рўйхатдан ўтиш, ҳар қандай функциялардан, дастурий таъминот хусусиятларидан, материаллар ва Маркетплейс маълумотларидан фойдаланиш, шунингдек, Сайтни оддий кўриб чиқиш факти ушбу Шартноманинг Фойдаланувчи томонидан тўлиқ ва сўзсиз қабул қилинишини англатади.
4. Фойдаланувчи ва Маркетплейснинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4.1. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
4.1.1. Сайтда маълумот излаш.
4.1.2. Сайтда маълумот олиш.
4.1.3. Маслаҳат учун Маркетплейcга мурожат қилиш.
4.1.4. Шахсий саҳифа ва рўйхатдан ўтиш вақтида мавжуд бўлган тегишли функция ва хусусиятларга кириш ҳуқуқига эга бўлади.
4.1.5. Сотувчи махсулотларни сотувга қўйиш, харидор эса товарларни (хизматларни) сотиб олиш учун буюртмалар беришга.
4.1.6. Товарларни алмаштириш ва қайтариш сотувчи ва харидор ўртасида келишув асосида амалга оширилади
4.2. Маркетплейс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
4.2.1. Шартномани ўз хоҳишига кўра ва зарурати туфайли ўзгартириш ва бекор қилиш.
4.2.2. Сайтдаги ҳар қандай маълумотларга киришни чеклаш.
4.2.3. Маълумотни яратиш, ўзгартириш, ўчириш.
4.2.4. Харидорга товарларни етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатиш.
5. Шахсга оид маълумотлар
5.1. Харидорнинг шахсий кабинетида кўрсатган шахсий маълумотлари Маркетплейс томонидан алоҳида Шахсий маълумотларнинг махфийлик сиёсати шартларига мувофиқ сақланади ва қайта ишланади
6. Масъулиятни чеклаш
6.1. Маркетплейс сотувчиларнинг ҳаракатлари, сотувчилар томонидан таклиф этилаётган товарларнинг сифати ва хусусиятлари, сотувчилар Сайтда жойлаштириш учун тақдим этган товарлар ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун жавобгар эмас. Маркетплейс томонидан харидордан олинган товарлар сифати ва/ёки сотувчининг мажбуриятлари билан боғлиқ ҳар қандай даъво ва мурожаатлар тегишли сотувчига йўналтирилади.
6.2. Маркетплейс Фойдаланувчига етказилган тўғридан-тўғри ёки билвосита зарар, шунингдек, Сайт материалларидан фойдаланиш ёки фойдалана олмаслик натижасида этказилган ҳар қандай моддий ёки номоддий йўқотишлар учун жавобгар эмас. Таклифларнинг мазмуни ва тўғрилиги, шунингдек, сайтда жойлаштирилган маълумотлардан фойдаланиш натижасида тўғридан-тўғри ёки билвосита зарар учун барча жавобгарлик тегишли таклифни эълон қилган Сотувчи зиммасида бўлади.
6.3. Маркетплейс Фойдаланувчиларга Маркетплейсга киришни ва унинг тўғри ишлашини таъминлайди, техник носозликлар ва узилишлар юз берганда ўз иш фаолиятини тезда тиклайди. Бироқ, Маркетплейс тизимнинг узлуксиз ишлаши ва бизнесдаги узилишлар юзага келган тақдирда Маркетплейс фаолиятини тиклаш бўйича ҳар қандай муддатларга риоя этилиши учун кафолатлар бермайди. Маркетплейс фойдаланувчига сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур чораларни кўради, шу жумладан Маркетплейс ишидаги техник танаффуслар пайтида
7. Бошқа қоидалар
7.1. Ушбу Шартнома Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ тартибга солинади ва талқин этилади. Ушбу Шартнома билан тартибга солинмаган масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳал қилинади. Ушбу Шартнома билан тартибга солинадиган муносабатлардан келиб чиқадиган барча мумкин бўлган низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал этилади.
7.2. Агар бирон бир сабабга кўра ушбу Шартноманинг бир ёки бир нечта қоидалари ҳақиқий эмас ёки бажарилмайдиган деб топилса, бу Шартноманинг қолган қоидаларининг ҳақиқийлигига ёки қўлланилишига таъсир қилмайди.